У мени ҳақиқий деб ўйлади

0
2068
Фото: Gavhar Nasrulloh телеграм саҳифасидан олинди

Оилавий тушлик қилиш учун ресторанга келишди. Официант қиз катталардан буюртмани қабул қилди-да, уларнинг етти ёшли ўғлига мурожаат қилди:

— Сиз нима буюртирасиз?

Болакай қўрқибгина катталарга бир қараб олди-да, деди:
— Мен хот-дог емоқчиман.

Официант қиз буюртмани ёзиб улгурмасидан, она аралашди:
— Ҳеч қандай хот-дог керак эмас! Унга картошка пюреси ва сабзи қўшилган бифштекс олиб келинг.

Официант қиз бу сўзларни эътиборсиз қолдирди.
— Сиз хантал қўшилган хот-дог ейсизми ёки кетчуп қўшилган бўлсинми?
—Кетчуп қўшилган.

Официант қиз, мен бир дақиқада қайтаман деди-да, ошхонага йўл олди.

Стол атрофидагилар сукутга чўмди. Ваниҳоят болакай яқинларига қаради-да, деди:
— Биласизларми? У мени ҳақиқий деб ўйлади!

—Болаларинг қалай?
—Иккаласи ҳам яхши, раҳмат.
—Неча ёш бўлди?
—Шифокор уч ёшда, ҳуқуқшунос бешга кирди.

Асабий бола

Кичик Мери онаси билан денгиз бўйига келди.
—Ойи, бироз қумда ўйнасам майлими?
—Йўқ, азизам. Кийимингни кир қилиб қўясан.
—Бироз сувда югурсам майлими?
—Йўқ. Шамоллаб қоласан.
—Унда бироз бошқа болалар билан ўйнасам майлими?
—Йўқ. Тиқилинчда йўқолиб қоласан.
—Ойи, менга музқаймоқ олиб беринг.
—Йўқ, томоғинг оғриб қолади.

Мери овозини борича бақириб йиғлай бошлади. Онаси улардан бироз нарироқда турган аёлга қараб деди:
—Эй Худойим! Сиз бирор марта шундай асабий болани кўрганмисиз?

 

Энтони Мелло.

«The Prayer of the Frog» китобидан, Гавҳар Насруллоҳ таржимаси.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг