Хитой Ташқи ишлар вазирлиги савдо уруши тинчликка таҳдид солишини айтди

0
1839

Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи БМТдаги нутқида бир томонлама савдо сиёсати ва протекционизмни қоралади, дея хабар беради Associated Press 27 сентябрь куни.

Ванг Йининг сўзларига кўра, тариф тўсиқлари ва бир томонлама ҳаракатлар «халқаро тартибга жиддий таҳдид солади» ва «дунёни таназзулга олиб келиши мумкин».

Хитой ташқи ишлар вазири ўз маърузасида Хитой билан узоқ муддатли савдо можаросида бўлган АҚШни эслатмади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг