АҚШ ва Ўзбекистон Афғонистондаги тинчлик жараёнини ривожлантириш йўлларини муҳокама қилмоқдалар

0
1516

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШнинг Афғонистонни яраштириш бўйича махсус вакили Залман Халилзад Нью-Йоркда миллий муросага эришиш ва Афғонистондаги можарони сиёсий йўл билан ҳал қилиш масаласини муҳокама қилдилар.

«Томонлар Афғонистондаги вазият ва тинчлик жараёнини ривожлантириш йўллари тўғрисида фикр алмашдилар», дейилади хабарда.

Афғонистонда Ўзбекистон ташаббуси билан ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларининг амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

РEГНУМ аввал хабар берганидек, Ўзбекистон Афғонистонда Мозори Шариф-Ҳирот ва Мозори-Шариф-Қобул-Пешовар автомобиль йўллари ва Сурхон-Пули-Хумри электр узатиш линияларини қуриш каби йирик қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг