Сурияда давом этаётган урушга қўшни бўлган давлатлар юзлаб ишчиларни йиғиб, кўпчиликни мамлакатнинг беқарор қисмларига жўнатишмоқда ва кўп сонли қочқинларни хавф остига қўядиган оммавий депортация хавотирларини кучайтирмоқдалар. Бу хақда The Guardian хабар бермоқда.
Сўнгги ҳафталарда иммиграция идоралари Истанбул ва Байрутда яшовчи сурияликларни нишонга олишди. Ўтган дам олиш кунлари Туркиянинг энг йирик шаҳрида 1000 дан ортиқ одам ҳибсга олинган ва уларга чиқиб кетиш учун 30 кун рухсат берилган.
Баъзи қочқинлар аёвсиз депортация жараёнини тасвирлаб бердилар. Уларнинг уяли телефонлари мусодара қилинди, улар оилалари ёки адвокатлари билан алоқа қилолмадилар ва ҳужжатларни имзолашга мажбур бўлдилар, улар уруш пайтида вайрон қилинган Сурияга “ихтиёрий равишда” қайтишга рози бўлдилар.
Ҳибсга олишларнинг кўлами ва тезлиги Туркиянинг суриялик қочқинларга нисбатан очиқ эшиклар сиёсатининг ўзгаришини англатади – урушнинг дастлабки йилларида 5 миллионгача одам Туркия чегарасини кесиб ўтган.
Ливан пойтахтида кўплари ҳужжатсиз бўлган қочқинлар, июль ойининг бошидан бери ҳукуматнинг янги қарори доирасида ишларидан бўшатилганликларини айтишди, унинг мақсади чет эллик ишчиларга нисбатан Ливан ишчиларига устунлик бериш эди. Янги қонун суриялик муҳожирларнинг тақдири ҳақидаги сиёсий риториканинг авжига чиққан пайтда, Сурия раҳбарининг ливанлик иттифоқчилар учун уруш деярли тугади ва мамлакат хавфсизликда, дея таъкидламоқда.
Ливан меҳнат вазири Камил Абуслейман «шунчаки қонунга амал қилаябмиз», деб айтди.
«Менинг вазифам – меҳнат бозорини тўғри тартибга солиш», деди у. «Ливанлик ишчиларни рағбатлантириш, чунки иқтисодимиз унчалик яхши эмас ва чет-эл ишчиларини тартибга солиш керак. Агар илгари қонун қабул қилинмаган бўлса, бу менинг маъсулиятимда эмас. Мен сурияликларга жуда яхши тушунаяпман, уларга ҳамдардман. Мен улар қайтиб кетишни истамаётганлигини ҳам тушуниб турибман, чунки у ер улар учун хавфсиз эмас».
Туркия Миграция Кенгаши вакили Гокcе Жейландаг сурияликларни қайтаришга мажбур қилинаётганини рад этди. «Сурияликлар ортга қайтарилган ҳоллар бундан мустасно. Бу айбловлар ҳақиқатни акс эттирмайди”.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг яна бир ходими: «Бизга қочқинларни ушбу шаклга имзо чекишга мажбурлашгани тўғрисида доимий хабарлар келиб турибди. UNHCR бу қочқинларнинг Идлибга етиб бормасликлари ва уларнинг муваффақиятсизлиги учун жавобгардир.»
Сурия ассоциациялари платформаси фуқаролик жамияти гуруҳининг вице-президенти Бассел Хайламнинг айтишича, унинг ташкилоти сўнгги икки йил ичида Туркиядан 2600 кишини депортация қилинишини кузатган.