Май ойида COVID-19 сабабли АҚШда ишсизлик даражаси 20% га яқинлашди

0
1829
манба: Reuters

Май ойида АҚШда ишсизлик даражаси тахминан 20% га етди, бу Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин қайд этилган анти-рекорд кўрсатгич ҳисобланади.

Айтиш мумкинки, меҳнат бозоридаги вазият ҳамон мураккаблигича қолияпти. Лекин, май ойига келиб коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида март ойи ўрталарида ёпилган корхоналар қайта иш бошлади ва бу иқтисодни жонлантириш учун муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, истеъмолчиларга бўлган ишонч, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳам барқарорлашишда давом этияпти, шундан келиб чиқиб экспертлар энг ёмонидан ўтиб бўлинганига умид билдиришмоқда.

Лос-Анжелесдаги Лоёла Марймоунт университетининг молия ва иқтисод бўйича профессори Сунг Вон Соҳн шундай дейди: «Яхши хабар шундаки, биз эҳтимол энг ёмонидан ўтиб бўлдик. Лекин, бу ҳаммаси жой жойига тушди дегани эмас. Аввалги кўрсатгичларга қайтишимиз учун бизга балки бир неча ўн йиллар керак талаб килинади».

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг