АҚШ Россияга гуманитар ёрдам сифатида сунъий ҳаво берувчи вентиляторларни жўнатди

0
1100
манба: Kyiv Post

Коронавирус билан курашда ёрдам бериш учун 4 июнь куни 150 та сунъий нафас берувчи вентилятор юкланган самолёт АҚШдан Россияга етиб келди, дея хабар берди АҚШнинг Москвадаги элчихонаси.

Пайшанба кунги ҳолатга кўра,Россияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 441 108 тани, вафот этганлар сони 5384 тани ташкил қилмоқда.Россия вирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейин учунчи ўринда турибди.
Россиядаги ўлим ҳолатлари бошқа мамлакатлардагига нисбатан анча кам.

Шу боис бу мамлакатда коронавирус қурбонлари қандай ҳисобланаётганлиги бўйича баҳс мунозаралар келиб чиқмоқда. 3 июндаги расмий маълумотларга кўра,Россиянинг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Санкт-Петербург шаҳрида ўлим даражаси май ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фозига юқори бўлди.Бу эса Россияда тасдиқланган ўлим ҳолатларидан кўра кўпқроқ одам CОВИД-19 сабаб вафот этганини кўрсатмоқда. Ҳукумат ҳозиргача 11.7 миллион кишининг коронавирус тестидан ўтказилганини маълум қилган.

Россия билан кўплаб соҳаларда рақобат қилувчи АҚШ 21 майда ҳам русларга 50 та вентилятор жўнатган эди. АҚШ элчихонаси матбуот котиби Ребекка Рос АҚШнинг пайшанба куни жўнатган кўмагини “Америка халқидан Рус халқига инсонпарварлик ёрдами” дея таърифлади.

“АҚШда ишлаб чиқарилган бу жиҳозлар дунёдаги энг сифатли маҳсулотлардир.Улар рус тилидаги йўриқномлар билан таъминланган ва ишлатишга тайёр” дейди Рос.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг