Бугунги конспирология. Дунёнинг турли бурчакларидан осмонда тутаб алангаланаётган нарсалар тўғрисида хабарлар келмоқда (Видео)

0
3836
Фото: nashdom.us

Одатда, бундай ҳодисалар қуёш нури билан ёритилган самолётларнинг инверсия излари билан изоҳланади, аммо шу йилнинг апрель ойида дунёнинг турли мамлакатларида шунга ўхшаш ходисалар кузатила бошлади, аммо бу, фақат «инверсия излари»га мос келмаяпти.

Кўринишидан, қандайдир номаълум учар аппаратлар коинотдан ерга қўнишмоқда ва улар тўғри траектория бўйлаб учмасдан, қалин қатламли атмосфера қаршилигини камайтириш учун йўналишларини ўзгартириб учишмоқда ва оддий авиалайнерларга нисбатан анча йирикроқ.

Бу ҳодисалар гувоҳи бўлган ва кўрган нарсасидан хавотирга тушган фуқаролар расмий ҳокимият вакилларига мурожаат қилишганда, уларни бу инверсион излари эканлигига ишонтиришган. Лекин, атмосферага жуфт-жуфт бўлиб кириб, кескин ҳаракатларни амалга ошираётганлигини ва объектларнинг жуда катта эканлигини тасвирловчи видео ва фотосуратлар пайдо бўлганида, буларни барчасини «метеоритларнинг тушиши» билан тушунтиришга ҳаракат қилишди.

Мана бу тасвирлар 2020 йил 23 апрелда Калифорния штатидаги Трейси тепасидаги осмондани сурат олинган. Кузатганлари ҳақида хабар берган фотограф, у ишдан уйга қайтаётганида, эрталабки осмонда ғалати объектни кўрганини айтган.

«Мутахассислар» албатта буни метеорит деб айтишади, лекин сиз бирон марта метеоритнинг орқасида иккита ёниб турган излари бўлганлигини, улар ерга бориб урилишишдан олдин парвозлари давомида ўз йўналишини ўзгартирганлигини кўрганмисиз.

Хўш, бу нима – самолёт ёки метеоритларнинг инверсия изларими ёки эҳтимол глобал миқёсдагиўзини-ўзи яккалаштириш режими тугаши билан, биз тўсатдан Ер энди бизга тегишли эмаслигини ва ер шаримизнинг муҳим нуқталарида бошқа цивилизациянинг асосий пойдеворлари аллақачон ўрнатиб бўлинганлигини кўрармиз?

Охир оқибат, «бостириб кириш” ҳар бўлиши мумкин – яъни, агар рақиб ўзини ҳимоя қилмоқчи бўлса қуролни ишлатиш йўли билан, ва аммо қаршилик кўрсатиш уринишларининг бефойда эканлигини инобатга олиб, рақибнинг ихтиёрий равишда таслим бўлиши асосида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг