Германия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот деб эълон қилди

0
1616
Фото: REUTERS

Германия ўз ҳудудида Эрон қўллаб-қувватлайдиган “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи фаолиятини тақиқлади ва уни террорчи ташкилот деб эълон қилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги пайшанба куни хабар берган.

«Ички ишлар вазири Ҳорст Зеҳофер Германияда шиа террорчилик ташкилоти бўлган “Ҳизбуллоҳ” фаолиятини тақиқлади. Ҳозирги инқироз шароитида ҳам ушбу қарорга амал қилинади», деб маълум қилди вазирлик матбуот котиби.

Германия полицияси бугун тонгда ушбу гуруҳга аъзоликда гумон қилинганларни қўлга олиш учун рейдлар ўтказди. Ушбу текширувлар Шимолий Рейн-Вестфалия, Бремен ва Берлиндаги тўртта масжид бирлашмаларида бўлди. Хавфсизлик хизматининг айтишича, айни пайтда Германияда Ҳизбуллоҳнинг 1050 та аъзоси мавжуд.

Исроил ва АҚШ Германияни анчадан бери ушбу ташкилотни тақиқлашга ундаб келаётган эди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео ўтган йили Берлинга сафари чоғида Германия “Ҳизбуллоҳ”ни таъқиқлашда Британиянинг йўлини тутишига умид қилаётганини айтди. Британия ўтган йилнинг февраль ойида Ҳизбуллоҳни террорчилик ташкилоти деб таснифловчи қонунни қабул қилганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг