Афғонистонда истиқомат қиладиган 77 нафар қирғиз Тожикистонга қочиб ўтди. Бу ҳақда чоршанба куни Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот маркази маълум қилди.
Шунингдек, баъзи афғонлар ҳам 1300 дан ортиқ қорамол ва қўйларни чегарадан яширинча олиб ўтгани маълум бўлган.
“Чегарани кесиб ўтганлар орасида Бадахшон вилояти Андемин қишлоғидан 20 нафар аёл ва 31 нафар вояга этмаганлар ҳам бор. Толибон таъқибидан қутулиш мақсадида улар Мурғоб вилояти, Қизил-Работ қишлоғи ҳудудидаги давлат чегарасини кесиб ўтган», дейилади хабарда.
Икки мамлакат чегарасидаги вазият толиблар Афғонистоннинг Тожикистон билан чегара яқинидаги қатор ҳудудларини эгаллаб олганидан кейин янада оғирлашди.
Аввалроқ, 1500 га яқин афғон аскарлари Тожикистон ҳудудида бошпана топган эди.