Жанубий Кореяда илк марта коронавирус юқиши ҳолати аниқланмади

0
1889
Фото: REUTERS/Heo Ran

Коронавирус Жанубий Кореяга феврал ойида кириб келган ва ўшандан бери касаллик авж олиб келмоқда эди. Лекин, 29 апрелда илк бор мамлакат ичкарисида коронавирус юқиш ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда Корея Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари пайшанба куни маълум қилди.

Жанубий Кореяда чоршанба куни тўрт кишида коронавирус аниқланган ва уларнинг ҳаммаси чет элдан келган фуқаролардир. Ҳозирда Кореяда касалланганлар 10765 нафарни, вафот этганлар 247 нафарни ташкил қилмоқда. 9059 киши эса вирусдан батамом тузалган.

Соғлиқни сақлаш идоралари шу ойда бўлиб ўтган парламент сайловлари пайтида ҳеч ким коронавирус юқтириб олмаганини таъкидлаб, бунга маҳаллий ҳокимият хавфсизлик чораларини кўргани, шу жумладан сайловчилардан бюллетенларни беришда ниқоб тақиш ва қўлқоп кийиш талаб қилингани сабаблигини айтишди.

«15 апрелда бўлиб ўтган парламент сайловларида йигирма тўққиз миллион сайловчи иштирок этди. 14 кунлик инкубация даврида сайловлар билан боғлиқ бирон бир ҳолат қайд этилмади», деди соғлиқни сақлаш бўйича масъуллардан бири Юн Та Хо.

Юн бутун мамлакат бўйлаб сайлов участкаларини дезинфексия қилган ва бир-бирлари билан 1 метр масофани сақлаган ходимлар ва сайловчиларга миннатдорчилик билдирди.

Жанубий Корея коронавирус кенг миқёсда тарқалган Хитойдан кейинги иккинчи мамлакат ҳисобланади. Ҳукумат катта ҳажмда коронавирус текширувларини ўтказиш ва касаллик занжирини топиш орқали эпидемияни назорат остига олишга муваффақ бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг