Тадбирли тадбиркорлар ер солиғидан озод қилинади

0
1522

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 376-моддасига асосан юридик шахслар томчилатиб суғоришдан фойдаланилаётган ер участкаларида томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган ойдан бошлаб беш йил муддатга ягона ер солиғини тўлашдан озод қилинган. 

Ундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги қарори билан томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига тежалган сув ресурсларидан бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилган.

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, давлат дастури доирасида амалга ошириладиган томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологиялари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган ташкилотларга декларация қилинган нархлар бўйича полиэтилен гранула харид қилиш учун ҳар йиллик квоталар ажратилиши белгиланган.

Манба: kun.uz

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг