Малайзия коронавирус туфайли бу йилги Ҳаж мавсумига ўз фуқароларини жўнатмайди

0
1676
манба: Shutterstock

2020 йилги Ҳаж мавсуми 28 июлдан бошланиши кутилмоқда. Бу йили Малайзиядан Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун 31 600 киши бориши керак эди. Аммо,дунё бўйлаб давом этаётган коронавирус пандемияси сабабли Малайзия ҳукумати ўз фуқароларини Саудияга юбормоқчи эмас.

“Ҳижрий 1441 йилги Ҳаж ибодати барча малайзияликлар учун кейинги йилга қолдирилди”, дея хабар берди 9 июнь куни вазир Зулкифли Муҳаммад Ал-Бакри. Унинг айтишича, ушбу қарор малайзияликларнинг соғлиги ва хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди. Тўғридан-тўғри Саудия элчихонасидан фурада, яъни Ҳаж визаларини олганларга ҳам бу йил Ҳажга боришга рухсат берилмайди.

“Кеча мен Саудиянинг Малайзиядаги элчиси билан учрашдим ва унга бизнинг фуқароларимиз бу йилги Ҳажга бормасликлари тўғрисидаги расмий хатни топширдим. Элчи бу хатни Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазири Муҳаммад бин Тоҳир Бентенга етказади”, деган Ал-Бакри.

Малайзиядан олдин Индонезия,Сингапур,Камбоджа,Таиланд ва Бруней давлатлари ҳам бу йилги Ҳаж мавсумига ўз фуқароларини жўнатмасликларини маълум қилишганди.
Малайзия коронавирус тарқалишига қарши қатъий чоралар кўрди. Натижада,бу вирусни йқутириб олганлар сони жуда кўп бўлишининг олди олинди.Ҳозиргача бу мамлакатда 8369 киши COVID-19га чалинган бўлиб, уларнинг 7065 таси тузалган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг