«МАКС-2019» доирасида Путин ва Эрдоған учрашуви бошланди

0
1796
Манба: Комсомольскя Правда

Россия президенти  Владимир Путин ва Туркия президенти  Ражап Тоййиб Эрдоған Москва яқинидаги Жуковскийда «МАКС-2019» авиа кўргазмаси ўтказиладиган жойда учрашдилар. Бу ҳақда «РEГНУМ» мухбири хабар қилмоқда.

Раҳбарлар қўл бериб кўришди ва соқчилар ҳамроҳлигида тадбирнинг парвоз дастурини томоша қилиш учун бордилар. Путин ва Эрдоғаннинг учрашуви халқаро авиа шоунинг расмий очилиш маросими бўлиб хизмат қилди.

Эрдоғаннинг Россиянинг бешинчи авлод қирувчиси «Су-57» билан танишиши кутилмоқда. Россия ва Туркия раҳбарлари ўртасидаги музокаралар Сурияда тинчлик ўрнатиш ҳамда расмий Москва ва Анқара ўртасидаги турли соҳаларда, жумладан, ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади. Учрашув якунида президентларнинг қўшма матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг