«Ҳеч бир чет эл ташкилоти ёки ҳукуматнинг Гонконг билан боғлиқ вазиятга аралашишга ҳақли эмас, чунки бу Хитойнинг ички иши», демоқда ТИВ вакили Генг Шуанг.
«Биз буни қоралаймиз ва «Катта еттилик»ка аъзо давлатлар раҳбарларининг баёноти муносабати билан қаттиқ норозилик билдирамиз», деди у. «Гонконгдаги вазият Хитойнинг ички иши».
Олдин хабар берилганидек, G7 мамлакатлари раҳбарлари Гонконгдаги вазиятни муҳокама қилишди ва автономия расмийларини ҳамда Хитой Халқ Республикаси ҳукуматини зўравонликдан қочишга чақиришди.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойининг бошидан бери Гонконгда қувғин қилинганларни Хитойга топшириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича оммавий норозиликлар давом этмоқда. Расмийларнинг босими туфайли ташаббус қайтариб олинди, аммо норозилик намойишлари тўхтамаганича йўқ.