Покистон ҳукумати Туркия президентига миннатдорчилик билдирди

0
1591
Манба: Paksitan Kha Khuda Hafiz

Покистон душанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳозирги инқироз даврида ўз давлатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Айни пайтда  Ҳиндистон баҳсли ҳудудлар ҳисобланган Кашмир ва Жамму ҳудудларини бутунлай ўзиники қилмоқчи.

«Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга босиб олинган Кашмирнинг қуролсиз мусулмонлари фойдасига овоз бергани учун миннатдорчилик билдирамиз»,  деди  Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қуреши турк ҳамкасби Мевлут Чавушўғли билан телефон орқали суҳбатда. Бу ҳақида Покистон ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида маълум қилди.

Жамму ва Кашмирни август ойидан бери тўлиқ қамал қилишмоқда. Ҳиндистон бу ердаги алоқаларни тўсиб қўйди ва қўзғолонни олдини олиш учун қатъий чекловлар қўйди,  минтақадаги сиёсий раҳбарлар ҳибсга олинди. Туркия,  Ҳиндистоннинг бу қарори зиддиятларни кучайтиради, дея таъкидлади.

Туркияни мусулмон умматини бирлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун мақтар экан «Туркия ва Покистон ҳар доим  халқаро масалаларда бир-бирларининг позицияларини қўллаб-қувватлашади»,  – деди Қуреши.

Икки ташқи ишлар вазирлари Кашмир бўйича икки томонлама муҳокамани давом эттиришга ва келаси ой БМТ Бош ассамблеяси сессиясида учрашишга келишиб олдилар,  дейилади баёнот якунида.

Маълумот учун, Ҳиндистон ва Покистон Кашмирга қисман эгалик қилишади.  Шунингдек,  Хитой минтақанинг бир қисмини назорат қилади,  лекин Ҳиндистон ва Покистон Кашмирни тўлиқ эгаллаш учун уруш олиб боришади.

Жамму ва Кашмирдаги баъзи  гуруҳлар мустақилликка эришиш ёки қўшни Покистон билан бирлашиш учун Ҳиндистон бошқарувига қарши курашмоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра,  1989 йилдан бери минтақадаги можарода минглаб одамлар ҳалок бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг