Қатар Минскда ўз элчихонасини очади

0
2028
манба: delo.ua

Яқин келажакда Қатар Минскда ўз элчихонасини очади – бу борада Қатарнинг икки дипломати  иш бошлаган. Бу ҳақида Белоруссия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати 5 ноябрь куни Минск шаҳрида бўлиб ўтган икки томонлама сиёсий ташқи ишлар маслаҳатлашувларининг тўртинчи раунди якунлари бўйича баёнотида маълум қилган.

Музокараларда Белоруссия делегациясига Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Дапкюнас, Қатар делегациясига ташқи ишлар вазирининг Бош котиби Аҳмад Хассан ал-Ҳаммади раҳбарлик қилди.

Музокарада икки томонлама савдо алоқаларини кенгайтириш, сармоявий ҳамкорлик, бизнес делегацияларининг ташрифлари, Европа ва Яқин Шарқдаги вазиятлар муҳокама қилинди.

Томонлар шу ва бошқа масалаларни 2020 йилда бўлиб ўтадиган қўшма ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлисида батафсил муҳокама қилишга келишиб олдилар.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг