Трамп Путиндан май ойида “Ғалаба куни”ни нишонлаш учун таклифнома олди

0
1523
Фото: The Guardian

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин АҚШ Президенти Дональд Трампга хат юбориб, Россияда 9-май “Ғалаба куни” муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларда қатнашишга таклиф қилди. Жума куни Трамп бу таклифни ўйлаб кўраётганини айтди.

«Бу таклифни қадрлайман. Ўша пайтда сиёсий ишлар кўпаяди. Шунинг учун мен Россияга бора оламанми ёки йўқми,  ўйлаб кўраман. Лекин агар иложи бўлса,  боришни истардим», деди Трамп Оқ уйда журналистларга.

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябковнинг айтишича, Путиннинг бу таклифи АҚШ томонидан қизиқиш билан қабул қилинди. Аммо Оқ уйдан бу ҳақда ҳали ҳеч қандай жавоб бўлмаган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг