Трамп Руҳоний билан ўйинни бошламоқда

0
2375
Манба: Rubic

АҚШ президенти Дональд Трамп яна бир ўзига хос ҳаракатни амалга оширди. Унинг таъкидлашича, келаси ҳафта Теҳроннинг ядровий дастурини чеклаш бўйича янги келишувни муҳокама қилиш учун, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашуви «жуда яхши имкониятлар» манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин.

«Мен Эронга нисбатан яхши туйғуларни ҳис қиляпман, булар ақл бовар қилмайдиган одамлардир, деб қўшимча қилди Трамп, албатта, агар Эрон ўзининг ҳарбий ҳужумлари билан чет элда кескинлик пайдо бўлишининг янги сабабларини яратмаса». Шу муносабат билан, «ДW» нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макрон «аллақачон Руҳоний билан телефонда гаплашган ва у ҳар қандай сиёсий раҳбарлар билан, агар у ўз мамлакатининг манфаатларига мос келадиган бўлса учрашишга тайёрлигини айтган». Ушбу маълумотларнинг ҳақиқат ёки йўқлигини аниқлаш қийин, чунки Эрон билан дипломатия доимо қизғинлик ва бир қарашда аниқлаш қийин бўлган мақсадли ҳаракатларга тўла.

«РEГНУМ» нашрининг хабар беришича, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф G7 саммитига кутилмаганда ташриф буюрган. Бир кун олдин Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусавий «Зариф француз ҳамкасби Жан-Ив Ле Дрианнинг таклифига биноан ташриф буюрди. У билан музокаралар олиб бориш ниятида, лекин G7 саммитида иштирок этадиган Америка делегацияси билан учрашиш ниятида эмас», дея баёнот берган эди. Бироқ, французлар бу маълумотни рад этишди. АФП хабар беришича, «Қўшма Штатлар Зарифнинг ташрифи ҳақида олдиндан хабардор бўлган ва бунга қарши чиқмаган», бу Макроннинг Трампдан Зариф билан учрашув тўғрисида берган ваъдаларини англатади. Бундан ташқари, Америка президенти Эрон билан музокаралар учун олдиндан шартлар қўймаган.

«Мен нима бўлаётганини билардим ва у (Макрон назарда тутилмокда) қилган ҳамма нарсани маъқулладим», деди Трамп вазиятни баҳоларкан. Аммо, ўртада бузилиш юз берди. Зариф «кутиш хонасида кутиб туриш» режимидан ўтгандан сўнг, АҚШ президенти вазир билан учрашишдан бош тортди ва Макронни «Вашингтон билан музокаралар олиб борилиши мумкинлиги ҳақида Эронга аралаш сигналларни юборишда» айблади ҳамда тўсатдан Зариф билан учрашишдан манфаатдор эмаслигини айтиб, «бундай музокараларни олиб бориш жуда эрта», деб ҳисоблаши хақида баёнот берди. Кўринишидан, Америка дипломатияси Эроннинг Франция воситачилиги ёрдамида дипломатик алоқаларга киришга тайёрлиги тўғрисида маълумот олган. Бу биринчи сабаб.

Иккинчиси. Жорий ҳолат Вашингтоннинг Теҳрон ядровий дастур бўйича янги келишувни имзолаш учун музокаралар жараёнига тайёр эканлигини ва музокаралар давомида, албатта, тузатилиши мумкин бўлган шартларни белгилаб қўйганини англади. Ва ниҳоят, учинчиси, афтидан, улар АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан кескин муносабатлар ўрнатган Зариф ўйинидан воз кечмоқчи. Ва шу билан бирга, улар «Эрон операцияси» муваффақиятли бўлса, Европанинг янги раҳбари бўлиш орқали ўз мавқеини мустаҳкамлай оладиган Макроннинг воситачилик хизматларидан халос бўлиш ниятида. Ҳозирги пайтда Трамп унга «мағлубият» образини намойиш қилмоқда, «ДW»га кўра, Макрон «Эронга нисбатан сиёсат масаласида АҚШнинг қайсар ва мунозарали президентини енгиб чиқолмади».

Энди бир саволга жавоб излаш керак: Эрон дипломатиясининг саҳна ортида бўлган инқилобларини муваффақиятли, деб ҳисоблаш мумкинми ёки улар янги сиёсий манёврлар учун ўз майдонини торайтира бошлаган расмий Теҳроннинг мавқеини сусайтирдими? Трамп Руҳоний билан ўйинни бошламоқда. Унинг сўзларига кўра, «агар тегишли шароитлар мавжуд бўлса, улар орасидаги учрашувни ташкиллаштириш мумкин». Аммо айнан қандай? Бир томондан, АҚШнинг Эронга нисбатан санкциялар сиёсати мамлакат жамиятини мафкуравий ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан бирлашишига олиб келади. Бошқа томондан, ички сиёсий кураш кучаймоқда. Яқинда Эрон Олий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Шамхани «Теҳроннинг Эрон ядровий дастури бўйича битимни имзолаши хато бўлган ва у Эрон халқининг фикри билан амалга оширилиши лозим» эканлигини айтди.

Трампнинг таъкидлашича, янги келишув Эроннинг ядровий қуроли ва баллистик ракета синовларини ишлаб чиқаришни тақиқлашни ўз ичига олиши керак, бу 2015 йил келишувида кўзда тутилган 10 йиллик даврга қараганда кўпроқ вақтни ўз ичига олиши керак. Буларнинг барчаси нимага олиб келади?

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг