Помпео Эронга «нормал мамлакат»га айланишни таклиф қилди

0
2267
Манба: Politico

Эрон раҳбариятининг «хатти-ҳаракати» ўзгарган тақдирда, Вашингтон Теҳронга манбаларни тақдим қилиши мумкин, деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео. Бу ҳақида «НБC» нашри хабар бермоқда.

«Биз Эроннинг нормал мамлакат бўлишини истаймиз», дейди Помпео ўз баёнотида.

Бунинг учун Америка расмийларининг таъкидлашича, Эрон халқи ўз етакчиларига таъсир кўрсатиши керак. Расмий Теҳроннинг «хатти-ҳаракати» ўзгарса, Вашингтон Эрон расмийлари билан молиявий ва бошқа ёрдамни тақдим этишни муҳокама қилишга тайёр.

Аввалроқ хабар берилганидек, 26 август куни АҚШ президенти Дональд Трумп Теҳрон «терроризмни қўллаб-қувватлашни» тўхтатиши ва ядро дастуридан воз кечиши кераклигини эълон қилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг