Мадуро Венесуэлани ҳимоя қилиш учун артиллерияни сафарбар қилишни буюрди

0
1297
Фото: Matias Delacroix / AP

Мадуронинг сўзларига кўра, АҚШ ва Колумбия томонидан молиялаштирилган қуролли гуруҳлар, коронавирус эпидемиясидан фойдаланиб қолиб, «террорчилик ҳаракатларини ва давлат тўнтаришини амалга оширишни» исташмоқда экан.

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатни ҳимоя қилиш учун артиллерияни сафарбар этиш юзасидан буйруқ берди. Бу ҳақда у ўз Twitterида маълум қилди.

«Амалдаги “Боливия қалқони” операцияси доирасида мен тинчлик учун курашга тайёргарлик кўриш мақсадида артиллерия қисмларини сафарбар қилишни буюрдим», деди Мадуро Каракасда вазирлар билан ўтказган учрашуви давомида.

Мадуорнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Колумбия томонидан молиялаштирилаётган қуролли гуруҳлар пандемия ва карантиндан фойдаланишиб, терроризм ва давлат тўнтаришини амалга ошириши мумкин экан.

Мадурони артиллерияни сафарбар этилиши тўғрисидаги буйруғи, АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан 22 мамлакатнинг гиёҳванд картелларига қарши операциясини эълон қилганидан бир неча кун ўтгач маълум қилинди. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Қўшма Штатлар қўшимча ҳарбий кемалар, самолётлар ва вертолётлар жалб қилади ва операция иштирокчилари шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади.

Пентагон раҳбари Марк Эспер, ўз навбатида, коррупционер одамларни Мадуро режими билан таққослаб, «ўзларининг репрессив кучларини сақлаб қолиш учун гиёҳванд моддаларни сотишдан топган фойдасига ишонишади», дея баёнот берди. Унинг таъкидлашича, назоратниТинч океани ва Кариб денгизининг шарқий қирғоқлари минтақасида кучайтиришади. Reuters агентлиги америкалик амалдорга ва вазият билан таниш манбаларга таяниб, АҚШ Венесуэлага яқин ҳудудда ҳарбий кемаларни жойлаштиради, деб айтди.

Аввалроқ, АҚШ ҳукумати Мадуронинг ҳибсга олиниш учун асос бўладиган маълумот етказганга 15 миллион доллар мукофот пули берилади, деб хабар берган эди АҚШ давлат котиби Майк Помпео. Бу ҳақда у АҚШ Адлия вазирлиги Мадуор ва унинг шерикларига гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ айбловларни эълон қилганидан кейин маълум қилди. Ушбу рўйхатдаги бошқа иштирокчилар ҳақида маълумот берган учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилинган.

Бундан ташқари, АҚШ маъмурияти муҳолифат аъзолари ва Мадуро тарафдорларидан таркиб топган муваққат ҳукумат тузиш эвазига Венесуэладан санкцияларни олиб ташлашни таклиф қилди, аммо республика ташқи ишлар вазирлиги таклиф этилган режани рад этди. Венесуэла ТИВи Америка Қўшма Штатларининг ҳаракатларини танқид қилиб, «дунёдаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазиятда» геосиёсий манфаатларини кўзлашликка уриниш деб баҳолаб, «фақат нотавон одамлардан келиб чиқиши мумкин фикр» деб таъкидлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг