Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Covid-19 билан касалхонага ётқизилди

0
1302
Фото: REUTERS

10 кун олдин коронавирус ташхиси қўйилган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, мунтазам текширув учун касалхонага юборилди, дея хабар беради бош вазирнинг девонхонаси.

ББC мухбирига кўра, Жонсон бир кеча касалхонада қолади.

Британия ОАВларининг хабар беришича, бош вазир Темза жанубидаги парламентнинг рўпарасида жойлашган Сенкт-Томас касалхонасига жойлаштирилган.

Ўтган жума куни 55 ёшли Жонсоннинг ўзи, у ҳали ҳам ҳарорат борлигини ва шунинг учун у ўзини изоляция қилишда давом эттириши кераклигини айтган эди.

Шу вақт ичида у Даунинг-стрит 10-уйдаги қароргоҳидан ажралган ҳолда ишлади.

Шунингдек, Жонсондан фарзанд кутаётган унинг рафиқаси Керри Симондс ҳам, шанба куни, у бир ҳафта давомида Covid-19 аломатларини бошдан кечираётганини айтди.

Агарда Жонсон ҳукумат раҳбари сифатида жисмонан ўз вазифаларини бажара олмаса, ушбу вазифалар ташқи ишлар вазири Доминик Раабга топширилади.

Ҳозирча Жонсон бош вазир вазифасини бажариб, Британия ҳукумати ишини бошқаришда давом этмоқда, деб хабар беришди Даунинг-стритдагилар.

Бироқ, жума куни эрталаб бўлиб ўтадиган коронавирус бўйича COBRA фавқулодда қўмита йиғилишини Рааб ўтказиши айтилмоқда.

27 март куни Британия Бош вазирига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилди, шундан сўнг у ўзини- ўзи изоляция қилди. Хабар қилинишича, унда касалликнинг енгил аломатлари бўлган ва у Даунинг стрит 10-уйдаги қароргоҳида ишлаб, видеоалоқа орқали йиғилишлар ўтказиб келаётагн эди.

Пайшанба куни у қисқа муддатга (ёлғиз) Миллий соғлиқни сақлаш хизматини бутун мамлакати билан бирга олқишлаш учун кўчага чиқди.

Ўшанда бош вазир кейинги дам олиш кунлари мамлакатда яхши об-ҳаво кутилаётганини ва кўпчилик уйини тарк этишни хоҳлаши мумкинлигини қўшимча қилди.

«Мен сизни бундай қилмасликка чақираман, илтимос, расмийларнинг тавсияларига амал қилинг”, – деди Жонсон.

Кўпчилик бу маслаҳатларга қулоқ солмади ва паркларга боришди.
Ҳокимиятдагилар, агар ишлар шундай давом этаверса, янада кескин чоралар кўришга ваъда беришмоқда.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг