АҚШ мажбурий меҳнат туфайли Шарқий Туркистонда ишлаб чиқарилган пахта ва помидор импортини тақиқламоқчи

0
1497
Фото: Reuters

АҚШ Божхона ва Чегарани қўриқлаш расмийлари Хитойнинг Шарқий Туркистон (Шинжон) вилоятида ишлаб чиқарилган пахта ва помидор маҳсулотларининг импортини тақиқлаш бўйича буйруқларни тайёрлашди.

Бунинг сабаби Шарқий Туркистондан олиб келинадиган мазкур товарлар мажбурий меҳнат асосида етиштирилиши борасидаги айбловлардир. Лекин, бу ҳақда ҳозирча расмий тарзда эълон қилинмаган.

Божхона ва Чегарани қўриқлаш хизмати матбуот котибининг айтишича, Трамп ҳукумати мазкур тақиқларни 8 сентябрда эълон қилиши кутилаётганди. Лекин, бу иш шу ҳафта охирига қолдирилган.

Божхона ва Чегарани қўриқлаш хизматининг Шарқий Туркистондан импорт қилинадиган пахта, помидор ва яна бешта маҳсулотга қўймоқчи бўлаётган тақиқи, дунёнинг энг йирик иқтисодиётларига эга бўлган Хитой ва АҚШ муносабатларини янада ёмонлаштириши мумкин. Ҳозирда АҚШ президенти Дональд Трамп Шарқий Туркистондаги мусулмонларга нисбатан қилаётган зулми учун Хитойга босимни кучайтирмоқда.

Божхона ва Чегарани қўриқлаш хизматининг ходими Бренда Смитнинг сўзларига кўра, мазкур тақиқ нафақат пахта ва помидорнинг ўзи, балки улардан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар импортини ҳам ўз ичига олади. Жумладан, пахтадан тайёрланган ип, текстил маҳсулотлари, либослар ва помидор пастасининг ҳам импорти тақиқланади.

“Биз Шарқий Туркистондан келаётган пахта ва помидор маҳсулотларининг мажбурий меҳнат асосида тайёрланганлиги борасида яроқли маълумотларга эгамиз. Лекин, бу далилларимиз якуний хулосага келишимиз учун етарли эмас. Биз мазкур бўшлиқларни тўдириш учун ўзимизнинг суриштирув ишларимизни давом эттирамиз” дейди Смит.

БМТнинг хабарларига кўра, Шарқий Туркистонда бир миллион нафар мусулмон лагерларда ушлаб турилгани ҳақида ишончли маълумотлар бор. Бу ерда мусулмонлар мажбурий меҳнатга жалб қилинадилар. Лекин, Хитой ҳукумати уйғурларга нотўғри муносабатда бўлаётганини доимий равишда рад этиб, ушбу лагерларни экстримизмга қарши курашиш учун ташкил қилинган касб-ҳунар ўргатиш марказлари эканини таъкидлаб келмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг