«Аграр соҳада инновация» халқаро форуми бўлим ўтди

0
1831

“Ўзэкспомарказ”да “INNOWEEK” – инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида «Аграр соҳада инновация» мавзусида халқаро инновацион-инвестицион форум бўлим ўтди- дея хабар берилади Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг интернетдаги расмий веб-саҳифасида.

Барчамизга маълумки, бугунги кунда пахта, ғалла етиштириш билан бирга мева-сабзовот, полиз, узум, картошка, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини янада оширишга, деҳқонларимиз учун қўшимча даромад манбаини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида ушбу тармоқларга замонавий инновацион технологияларни жадал жорий этишни тақозо этмоқда.

Форумни очиб берган Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Ходжаев кириш сўзида айнан шу ҳақда тўхталди.
– Пахтачилик ва ғаллачиликда замонавий ресурстежамкор технологиялардан фойдаланиш орқалигина ишчи кучи, уруғлик, минерал ўғит ва бошқа моддий ресурсларни иқтисод қилишга эришиш мумкин. Қишлоқ хўжалигини механизациялашда бир вақтнинг ўзида бир неча агротехник тадбирларни бажарувчи комбинациялашган агрегатларни қўллаш талаб этилмоқда. 2019-2023 йилларда пахта етиштиришда 500 минг гектардан ортиқ майдонга томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Бу эсасув сарфини 70 фоизгача камайишини таъминлайди.

Мева сабзовотчилик соҳасида республикда in-vitro шароитида вирусдан холи бўлган мевали ва ток кўчатлари ҳамда картошкани микротуганаклардан кўпайтириш усуллари кенг жорий этилмоқда. Буларнинг бари инновация билан чамбарчас боғлиқдир, – деди Саидкамол Ходжаев.

Форум ишида ҳиндистонлик профессор Рам Шарма, жанубий кореялик Эдвард Ли, туркиялик Киванч Чинар каби таниқли мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ижтимоий, молия-банк, иқтисодиётнинг реал сектори, давлат бошқарувидаги инновациялар ва шартнома асосида харид қилиш орқали тижоратлаштириладиган ишланмаларнинг намойиши бўйича конференция ҳам ташкил этилади. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг