“InnoWeek.Uz” да янги ишланмалар намойиш этилмоқда

0
1692

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Инновацион ғоялар ҳафталиги “InnoWeek.Uz”  доирасида ўтказилаётган кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти ўзининг тиббиёт, паррандачилик учун ишланмалари билан иштирок этмоқда- дея хабар берилади Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг интернетдаги расмий веб-саҳифасида. 

Шунингдек, кўргазмада қўшимча равишда Институт олимларининг тиббий лабораториялар учун янги ишланмалари – В ва C гепатитини аниқлашда қўлланиладиган PSR  диагностикумлар ҳам намойиш этилмоқда. 

Ушбу ишланмалар тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг даволаш ва диагностика муассасаларида қўлланилиши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг