Путиннинг «онаси» вафот этди

0
3346
Фото: haqqin.az

Грузияда ўзини Россия президенти Владимир Путиннинг онаси деб даъво қилиб келган Вера Путина 97 ёшида вафот этди. «Мтавари» телеканали маълумотларига кўра, Путина 30 май куни Грузия шарқидаги Каспий муниципалитетига қарашли Метехи қишлоғида дафн этилган.

Вера Путина 1926 йилда РСФСРнинг Пермь вилояти, Очерский тумани, Терехино қишлоғида туғилган.  Ўзининг сўзларига кўра, у ерда  уйланган эркак билан танишиб қолади ва ундан бола кўради. Болани исми Вова Путин бўлади.

Кейинчалик аёл грузиялик бошқа бир эркакга эрга тегади ва ўғли билан Метехига кўчиб ўтади. Аёлнинг сўзларига кўра, ўгай отаси Вовага ёмон муносабатда бўлиб келгани учун, оқибатда аёл ўғлини Россиядаги ота-онасиникига жўнатиб юборган ва ўшандан бери уни кўрмаган. Вера Путинанинг таъкидлашича, у Владимир Путинни телевизорда кўрган заҳоти ўзининг Вовасини таниган.

Бу версиянинг тарафдорлари саналган айрим журналистлар,, Путиннинг болалиги ҳақида жуда кам аниқ маълумотлар борлигини таъкидлаб келадилар. Метехи қишлоғи аҳолиси эса, бу воқеани муҳокама қилишни яхши кўрадилар ва ҳар сафар у янада батафсилроқ маълумотлар билан тўлиб келган.

Масалан, қишлоқдагилар аёлга бир мунча вақт қўриқчилар тайинланганини айтишган ва яна, гўё улар ҳатто ундан ДНК таҳлилини ҳам олишган экан. Таъкидланишича, махсус хизмат ходимлари Верадан унинг ўғлининг барча эски фотосуратлари ва ҳужжатларини олиб кетишган.

“Путиннинг дастлабки сайлови олдидан “Совершенно Секретно” холдинги президенти Артем Боровик Путиннинг болалиги ҳақидаги ҳикояси тез орада чоп этилишини маълум қилганди. 2000 йил 9 март куни Артём Боровик ва Зия Бажаев Путиннинг болаликдаги суратларини олиш учун учиб кетмоқчи бўлганларида вафот этдилар. Нима учун Боровикнинг шахсий самолёти Шереметевода портлаб кетганди?

Айни ўша куни, яъни 9 март куни Грузияда Вера Путина билан танишиш учун журналистлар учун катта қабул зиёфати уюштирилаётган эди, бироқ уларни дарҳол автобусга ўтказиб, қайтариб юборишган. У ерга боришнинг ҳеч қандай иложи бўлмайди.

Ниҳоят, бу фактларни тўплаб, китоб ёзган Ваха Иброҳимов ҳам ўлдирилади. Яъни, бу катта сир йўлида аллақачон учта жасад бўлади.

Ва яна бир шундай савол бор: агар Владимир Путин Санкт-Петербургда туғилган бўлса, нега унинг болалигидаги фотосуратлари йўқ, нега уни 8 ёшигача таниган одамлар йўқ? Буни Путиннинг ҳамкасблари, жумладан мен ҳам айтишганди. Аммо ҳозир бу одамларнинг барчаси аллақачон жим бўлиб кетишан”, – деган эди польшалик ёзувчи ва журналист Кристина Курчаб-Редлих 2013 йилда “Озодлик радиоси”га.

Ушбу назарияга содиқ қолган яна бир журналист, италиялик Антонио Руссо 2000 йил октябрь ойи ўрталарида Тбилисида ўлдирилган.

“Московский комсомолец” газетаси 2006 йилда фожиадан сал аввал журналист “Радио радикале” таҳририятига Путин Грузияда туғилгани ва онаси ҳамон қашшоқликда яшаётгани ҳақидаги видеокассетани топширганини ёзган эди. Италия газеталари журналистнинг ўлими Зия Бажаев ва Артем Боровикнинг ўлими билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини истисно қилишмаган.

Сўнгги йилларда Вера Путина журналистлар билан мулоқот қилмаган. 2022 йилда «Формула» телеканали унинг касал эканлиги ҳақида хабар берди ва қариндошлари уни Тбилисига кўчиришганлиги айтилганди.

Россия президентининг расмий таржимаи ҳолига кўра, Путин 1952 йил 7 октябрида Ленинградда туғилган. Унинг отаси Владимир Спиридонович Путин (1911-1999), онаси – Путина (Шеломова) Мария Ивановна (1911-1998).

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг