Эрон АҚШнинг Ироқдаги базаларига ҳужум қилиш билан чекланиб қолмасликка ваъда берди.
АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракета ҳужумлари генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун Эроннинг «АҚШ юзига урилган тарсаки” бўлди.
Бу ҳақда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий баёнот берди, дея хабар беради IRNA.
У Айн ал-Ассад базаси ва Эрбил аэропортининг ўққа тутилишини муваффақият деб атади ва қарши жавоб кўрсатишни давом эттиришга ваъда берди.
Хоманаийнинг сўзларига кўра, Теҳроннинг мақсади хорижий қўшинларни минтақадан, шу жумладан Ироқдан бутунлай чиқариб юбориш ҳисобланади.
Эрон Мудофаа вазири Амир Хотами, агар улар Эронга қарши душманлик ҳаракатларини давом эттирса, Қўшма Штатларга қарши қўшимча чоралар кўрилишини ҳам истисно қилмади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳужумидан кейин Press TV 80 кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди. Аммо АҚШ бу маълумотни тасдиқламади.
Оқ уй раҳбари чоршанба куни баёнот беришга ваъда берган ва авиабазадаги талофатларни фақат эрталаб тўлиқ текшириб кўриш кераклиги хақида ёзган эди.
Хусусан, АҚШ Президентининг чоршанба кунги мурожаатида талофат кўрилмаганлиги қайта эътироф этилди. (Тахр.)