Саудия Арабистони ҳар доим Ироқ ҳукумати ва унинг халқини қўллаб-қувватлайди, деди Саудия мудофаа вазирининг ўринбосари шаҳзода Холид бин Салмон.
Шаҳзоданинг таъкидлашича, қироллик «Ироқни ташқаридан келадиган уруш ва можаролар хавфидан халос қилиш ва Ироқ халқининг фаровон ҳаёт кечириши учун барча имкониятни ишга солади».
«Бугун Ироқни севадиган ҳар бир киши нотинчликлар, мамлакатнинг хавфсизлиги ҳамда барқарорлигига салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай ҳодисалар бўлмаслигини истайди», деб ёзади Салмон ўз Твиттер саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, Ироқ халқини бирлаштириш ва мамлакатнинг араб дунёсидаги ролини кучайтириш зарур.
Шу ҳафтада Шаҳзода Холид Вашингтонда Дональд Трамп ва АҚШнинг бошқа мансабдор шахслари билан учрашиб, Яқин Шарқдаги барқарорликни муҳокама қилган эди.