Марказий разведка бошқармаси, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал-Саудни мухолифат журналисти Жамол Қошиқчини ўлдиришга буюртма берган бўлиши мумкин деган хулосага келди, дея ёзади Washington Post. Бу хақда РИА Новости хабар бермоқда.
Манаба томонидан берилган маълумотларга кўра, махсус хизматлар, Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси, валиаҳд шаҳзоданинг укаси- Холид бин Салмон томонидан Қошиқчига қилинган телефон сўзлашувларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишган.
Хабар қилинишича, дипломат Қошиқчини Истанбулдаги подшоҳлик элчихонасига борганида журналист хавф остида қолмаслигига ишонтирган. Манбаларда қайд этилишича, валиаҳд шаҳзоданинг укаси журналистни ўлдирилишини олдиндан билганлиги хақида маълумотлар бўлмасада, аммо телефон Қошиқчига телефон қилиш Муҳаммад бин Салмоннинг илтимоси билан амалга оширилган.
Нашрнинг суҳбатдошлари таъкидлашларича, валиаҳд шаҳзоданинг алоқадорлигига, унинг мамлакатда юксак мавқейга эгалиги бўлиб, оҳирги пайтларда амалда мамлакатнинг раҳбари у ҳисобланади.
«Умуман қабул қилинган позиция шундан иборатки, бу (қотиллик) бўлиши хақида у (шахзода) билмаган бўлиши мумкин эмас ёки унга алоқадор бўлмаслиги мумкин эмас эди»- деган иқтибосни, Марказий разведка бошқармаси нуқтаи назари билан таниш бўлган бир нечта манбалар, шунингдек, бир неча Европа давлатлари томонидан билдирилган мулоҳазалар тасдиқламоқда.
Саудия элчиси ўз Twitterида, газетанинг маълумотларини рад этиб, Қошиқчи билан телефон орқали ҳеч қачон гаплашмаганини айтган.
» Washington Post га айтганимиздек, жаноб Қошиқчи билан сўнгги алоқам 2017 йилнинг 26 октябрида бўлиб ўтди. Мен у билан телефонда гаплашмаганман ва албатта, ҳеч қачон Туркияга ҳеч қандай сабаб билан боришни таклиф қилмадим. АҚШ ҳукумати бу иддаоларга оид ҳар қандай маълумотларни нашр этиши керак «, – деб ёзади элчи.
Содир бўлиши мумкин бўлган оқибатлар
Марказий разведка бошқармаси таҳлилчиларининг фикрича, Қошиқчи билан боғлиқ тўполон Подшоҳликда Муҳаммад бин Салмоннинг мақомини хавф остига қўйиши эҳтимоли жуда кам.
Газета, разведка ўз хулосалари билан Дональд Трампни хабардор қилиган, лекин у валиаҳд шаҳзодани ҳодисага алоқадорлиги ҳақидаги иддаоларга шубҳа билан қарамоқда. Манбаларга кўра, Трамп, шунингдек, Марказий разведка бошқармаси ва Давлат Департаменти журналистнинг жасади қаерда эканлигини аниқлай олмаганидан ҳафсаласи пир бўлган.
Нашр маълумотларига кўра, давлат раҳбари, Оқ уйда маслаҳатчиларига, минтақада Эронга қарши тура олиш учун валиаҳд шаҳзода ҳокимиятини сақлаб қолиш тарафдори эканини айтган. Бундан ташқари, Трамп Қошиқчи билан бўлган ходиса, қиролликда нефть ишлаб чиқаришга таъсир қилишини истамайди.
Қошиқчи ўлими
2017 йилдан бери Washington Post газетаси шарҳловчиси ва АҚШда яшовчи Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Истанбулда жойлашган Саудия консуллиги биносига кириб кетганидан сўнг ғойиб бўлди.
20-октябрь куни кечқурун Саудия Арабистони давлат матбуоти мамлакат Бош прокуратурасининг хабарини тарқатиб, дастлабки маълумотларга кўра, Қошиқчи ўлганлиги ва бунга консуллик ходимлари билан жанжал сабаб бўлган дея баёнот берилган эди. Саудия Арабистони Бош прокуратурасининг баёнотига кўра, Қошиқчини қотиллиги иши юзасидан 21 киши ҳибсга олинган.
Истанбул прокуратураси, Қошиқчининг ўлдирилиши қасддан содир қилингани, журналистнинг жасади, бош консулликда бўғиб ўлдирилгандан сўнг, қисмларга бўлиб ташланган ва йўқ қилингани хақида баёнот берган.