Покистонда коронавирус билан курашаётган шифокорлар ҳибсга олинди. Улар ҳимоя воситалари етишмаслиги сабаб намойиш уюштирган

0
1416
Фото: Banaras Khan/AFP

Покистонда коронавирус билан курашаётган ўнлаб шифокорлар юз ниқоблари ва ҳимояловчи кўзойнаклар каби хавфсизлик воситалари етишмаслиги сабабли норозилик намойишларини уюштирди.

Бу намойиш душанба куни мамлакатнинг жануби-ғарбий Кветта шаҳрида содир бўлди ва 53 нафар тиббиёт ходими ҳибсга олинган.

Покистонда ўтган ойда битта шифокор ва бир нафар ҳамшира коронавирус билан касалланган ва улар вафот этганди. Яқинда яна 24 та тиббиёт ходими яқинда COVID-19 вирусини юқтириб олди.

Шунингдек, Покистоннинг қўшниси бўлган Ҳиндистонда ҳам шифокорлар ҳимоя воситаларининг етишмаслигидан шикоят қилишган. Аммо, баъзи шифокорлар мамлакат раҳбари Нарендра Модига мактуб йўллаб, ушбу шикоятлар асоссизлигини айтишган.

2,500 шифокор аъзо бўлган Ҳиндистон Тиббий фанлар институтининг шифокорлар ассоцацияси ҳукуматнинг вирусга қарши чораларини танқид қилганларнинг “оғзига урилганини” маълум қилди.

Ассоцациянинг бош котиби доктор Сринивас Ражкумарнинг айтишича, полиция томонидан камида 10 нафар шифокорга таҳдид қилинган. Улар бошқа жойга кўчирилган ёки истеъфога чиқишга мажбур қилинган.

«Шифокорларни мўлжалга олманг», дейди Ражкумар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг