6 сентябрь куни Ҳайшен деб номланган тўфон Япониянинг жанубий оролига келиб урилди. Натижада, кучли шамол ва ёмғирлар юзага келди. Ўн минглаб уйлар электр токисиз қолди ва 1.8 миллион киши эвакуация қилинди.
Ушбу тўфон яскшанба куни Япониянинг жанубидаги асосий ороли Кюшуга яқинлашиб келаётганди. Маҳаллий вақт билан душанба куни тушки соат 12:45 да тўфоннинг маркази Шарқий Хитой денгизи эди. Бу ҳудуд Нагасакининг ғарбидаги Гото оролларидан 110 километр жануби-шарқда жойлашган.
“Ушбу тайфун Кюшуга томон ҳаракатланмоқда ва охир-оқибат у ерга етиб келиши мумкин. У билан бирга кучли сел, шамоллар ва баланд тўлқинлар юзага келади. Мен одамлардан жуда ҳушёр бўлишларини сўрайман” деган эди Япония Бош Вазири тайфундан олдин бўлган йиғилишда.
Твиттерда тарқалган видеода Якушима оролидаги дарахтлар кучли шамол сабаб силкинаётганини кўриш мумкин. NНК ахборот агентлигининг кадрларида эса катта ёшдаги фуқаролар эвакуация учун Кагошима ва Япония жанубидаги бошқа ҳудудларга тўпланишаётгани кўрсатилган. Япониянинг еттита провинциясида эвакуация ишлари олиб борилган. Эвакуация ишларида ижтимоий масофаланиш қоидаларига амал қилинган.
Тайфун оқибатида 180 минг атрофидаги уйлар электрсиз қолган. Шунингдек, зарарланган ҳудудларнинг барчасида жамоат транспортининг қатнови тўхтаб қолди. 500 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинган. Япониянинг Ёнғин ва фалокатларни бошқариш агентлиги маълумотларида икки кишининг жароҳатлангани хабар қилинди.
Ҳозирда Ҳайшен тўфони Корея яриморолига қараб ҳаракатланмоқда.