ЖССТ йил охирига қадар дунё аҳолисининг 30 фоизини коронавирусга қарши эмлашга чақирди

0
810
Фото:ria.ru

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2021 йил охирига қадар дунё аҳолисининг камида 30 фоизини COVID-19га қарши эмлашга чақирди.

Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Адханов Гебрейесус Санкт-Петербургдаги “Инфекцияларга қарши кураш: келажак хатарлари” доирасида ўтказилган халқаро иқтисодий форумида хабар берди.

“COVID-19га қарши ваксинанинг етишмаслиги келажак учун хавфли. Мен барча мамлакатларни глобал эмлаш ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақираман. Шифокорлар ва вирусга чалинган беморлар биринчи навбатда вакцина олиши керак”, – деди у.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, сентябгача дунё аҳолисининг 10 фоизи, йил охиригача эса 30 фоизи коронавирусга қарши эмланиши керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг