Лукашенконинг мухолифи Белоруссияни бошқаришга тайёрлигини айтди

0
2195
Фото: Sviatlana Tsikhanouskaya Headquarters/Handout via REUTERS

17 август душанба куни Белоруссияда амалдаги президентнинг мухолифи Светлана Тихановская мамлакатни бошқаришга тайёрлигини айтди.

Тихановская Белоруссияда янги, адолатли сайловлар ўтказилишини кафолатлай олишга қодир бўлган қонуний механизмни яратишни талаб қилмоқда.

Литвадан видеомурожаат қилган Тихановская Белоруссиядаги хавфсизлик ва қонунни ижро этувчи масъул ходимларни Лукашенконинг тарафини олишдан тўхташга чақирди. Лукашенко мухолифининг сўзларига кўра, агар ушбу органлар мазкур талабни қондиришса, уларнинг олдинги ҳаракатлари кечирилади.

“Мен ҳозирги пайтда масъулиятни ўз бўйнимга олишга ва миллат етакчиси сифатида фаолият олиб боришга тайёрман” дейди Тихановская. У бир ҳафтадан бери давом этаётган намойишлар сабаб юзага келган қўзғалишни энг юқори поғонагача кўтариш муҳимлигини таъкидлаган.

Собиқ инглиз тили ўқитувчиси бўлган Тихановская президентлик сайловларида Белорусиянинг амалдаги президенти Лукашенконинг асосий рақибига айланди. Ҳозирда Лукашенко ўзининг 26 йиллик раҳбарлик фаолиятидаги энг катта қийинчиликка дуч келмоқда. Унга Беларус халқи намойишлар ва иш ташлаш билан қаршилик кўрсатмоқда.

Тихановская ўтган ҳафта мамлакатни тарк этди. Унинг айтишича, бу ишни болаларининг хавфсизлиги юзасидан қилган. Лекин, Тихановская Литвада туриб халқни ҳукуматга қарши намойишларни давом эттиришга чақирган видеомурожаатларни йўллай бошлади.

Беларусдаги можаролар одатда Лукашенкога содиқ деб ҳисобланган жамиятдаги бир қанча секторларга ҳам тарқалди. Катта фабрикалардаги ишчилар иш ташлашди ва полициянинг бир қанча ходимлари, давлат ОАВсидаги баъзи журналистлар ҳамда Белоруссиянинг хориждаги элчиларидан бири ушбу намойишларни қўллаб-қувватлади.

Мухолифлари Лукашенкони 9 августдаги президентлик сайловларда ғолиб бўлиш учун ғирромлик қилганликда айблашмоқда. Лекин, Лукашенконинг ўзи сайловларда ютқазганини рад этиб, расмий равишда 80 фоиздан кўпроқ овоз олганини даъво қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг