ОАВ: Марказий разведка бошқармасида Саудия шаҳзодасининг «Қошиқчини тинчлантириш»ни талаб қилганлиги хақидаги аудио ёзув бор

0
1851

АҚШ Марказий разведка бошқармасида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси  Муҳаммад бин Салмон «Жамол Қошиқчини имкон қадар қисқа муддатда тинчлантиришга» буйруқ берган тўғрисидаги телефон қўнғироқлари ёзувлари бор, пайшанба куни Hurriyet Daily News янгиликлар сайди хабар берди, деб ёзмоқдаРейтер.

Сайт, таниқли турк журналистдан иқтибос келтириб, унинг айтишига кўра, октябрь ойида Анкарага ташрифи чоғида Марказий разведка бошқармаси директори Гина Хэспел «бундай ёзув мавжудлигини» билдирган.

Рейтер агентлиги боғланган Туркиялик амалдор, бундай ёзув ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг