Қуролсизланиш масалалари бўйича БМТнинг Хитойдаги элчиси Ли Сонг америкалик ҳамкасби томонидан АҚШнинг космосни ҳарбийлаштириш ҳақидаги даъволари юзасидан норозилик билдирди.
Бу ҳақда жума куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги.
«Мен АҚШнинг БМТдаги элчисига ХХРнинг мудофаа стратегиясига оид асоссиз айбловлари юзасидан қуролланиш бўйича кескин норозилигимни билдираман. Биз бундай ҳужумларни қабул қила олмаймиз», деб айтди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Женевадаги нутқ матнидан иқтибос келтириб.
«Яна бир бор такрорламоқчиман: Хитой ташқи макондан тинчлик билан фойдаланишни тарғиб қилиб, мудофаа сиёсатига амал қилмоқда «.
Ли Сонг, Пекин космоснинг милитаризациясини олдини олиш бўйича халқаро тадбирларда фаол иштирок этишини таъкидлади.
«ХХРнинг тегишли сиёсати, қарорлари ва чораларига мувофиқ мамлакатимиз ҳеч қачон космосда устунликни таъминлаш учун қурол ёки жанговар тизимлардан фойдаланишга интилмаганлигини тасдиқлайман», – дея хулоса қилди у.