Владимир Зеленскийни актёр сифатида танилишда ёрдам берган кинопродюсернинг ўғли Александр Роднянский Украина ҳукуматининг бош иқтисодий маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда пайшанба куни ҳукумат вакили хабар берган.
Собиқ комедик актёр Зеленский президент бўлмасидан аввал Украина сиёсатини тозалаши ва янги ҳукуматни шакллантиришини айтганди. Аммо Зеленский май ойида вазифасига киришганидан бери унинг ҳукумат лавозимларига тайинлаган кишилари устидан жиддий текширувлар бўлмоқда.
Зеленский ўзи билан бизнес алоқалари бўлган адвокат Игор Коломойскийни ҳукуматга жалб қилди. Бу инвесторларнинг Украинага нисбатан нуқтаи назарини ўзгартирди. Шунингдек, у ҳукуматдаги лавозимларга бир нечта дўстлари ва шерикларини тайинлаган. Бироқ, Зеленский ўзига қўйилган таниш-билишчилик айбловларини рад этмоқда.