Путин Африкада  давлатлари  раҳбарлари  билан  Нил муаммосини муҳокама қилди

0
1988
Фото: РБК

Пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин биринчи марта бўлиб ўтган Россия-Африка саммитида нутқ сўзлаб, Африка мамлакатларига ҳарбий ва иқтисодий ёрдам лойиҳаларни тақдим қилди. Шунингдек, у қитъанинг энг нуфузли икки давлати Миср ва Эфиопия ўртасидаги тобора кучайиб бораётган низони ҳал қилишда ёрдам беришни таклиф қилди. Ҳозирда қўшни бўлган бу икки давлат Нил дарёси бўйида сув омбори қурилиши бўйича келиша олмаяптилар.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Африканинг 43 нафар давлат раҳбарлари иштирок этган икки кунлик саммит доирасида Путин Нил масаласини Миср президенти Абдул-Фаттоҳ ал-Сиси ва Эфиопия Бош вазири Абий Ахмед билан алоҳида йиғилишларда муҳокама қилган. Аммо, бирор келишувга эришилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Россия Африкага энг кўп қурол етказиб берувчи давлатдир. Путин Россия ҳозирда 30 дан ортиқ Африка давлатлари билан ҳарбий ҳамкорлик шартномалар тузганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Москва Африка давлатларидан келган ҳарбийлар ва хавфсизлик бўйича кадрларни тайёрлаш ишларини кенгайтиради.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг