Трамп руҳий касалларни оммавий отишма содир этишда айблади ва кўпроқ психиатрия муассасаларини яратишга чақирди

0
1580
Манба: The Straits Times

Пайшанба куни Президент Доналд Трамп қурол сотиб олувчилар учун муҳим текширувларни қўллаб-қувватлашини, аммо сўнгги оммавий отишмалар учун айбдорлар руҳий касал бўлиб, Қўшма Штатлар кўпроқ психиатрия муассасаларини яратиши кераклигини айтди.

«Биз ақлдан озганларнинг қуролга эга бўлишларини хоҳламаймиз», деди президент Ню-Жерси штатининг Морристаун шаҳрида журналистларга.

Трамп шу ойда Техас ва Огаёда ўнлаб одамларни ўлдирган иккита оммавий отишмалардан кейин қурол зўравонлигини камайтириш учун босим остида.

«Биз қурол-яроғ билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқмоқдамиз, – деди Трамп, – агар республикачилар қурол сотиб олувчилар учун янада қаттиқроқ маълумот текширувларини ўтказишини талаб қилсалар».

Эслатиб ўтамиз, Трампдан фарқли равишда Мексика ҳукумати Техас ва Огойо штатидаги отишмаларни террор сифатида баҳолаган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг