Коронавирус: Саудия Арабистони COVID -19 вакцинасининг биринчи партиясини қабул қилиб олди

0
1634
Фото: Via @SaudiMOH Twitter

Саудия Арабистони COVID -19 вакцинасининг биринчи партиясини қабул қилиб олди, деди Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири доктор Тавфиқ ал-Рабия чоршанба куни.

«Мен ҳаммага, фуқароларга ва аҳолига коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи партияси эрталаб етиб келгани тўғрисидаги хабарни етказишдан мамнунман ва умид қиламанки, бу инқироз тугашининг боши бўлади – Аллоҳнинг ёрдами билан ва ҳар бир кишига энг биринчи имкониятда етказилади», деди вазир 2021 йилги Саудия бюджети форумида.

«Кеча биз COVID -19 вакцинаси учун рўйхатдан ўтказиш порталини очдик ва дастлабки бир соатни ичида 100 минг киши рўйхатдан ўтди», деди ал-Рабия.

«Коронавирусга қарши вакцинани олиш учун барча ақлли қурилмаларда юклаб олиш имконияти мавжуд бўлган Sehhaty дастури орқали рўйхатдан ўтиш мумкин ва истаган киши рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади.»

«Мен барча фуқароларни ва аҳолини рўйхатдан ўтишга таклиф қиламан», дея қўшимча қилди у.

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирининг таъкидлашича, коронавирусга қарши вакцина босқичма-босқич ҳаммага эмлаб чиқилади. «Биринчи навбатда сурункали касалликларга чалинганларга ва 65 ёшдан ошганларга эътибор берилади.»

Сешанба куни Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Sehhaty мобиль иловаси орқали COVID-19 вакцинасини рўйхатдан ўтказишни бошлади, деб хабар беради Саудия Арабистони матбуотининг расмий агентлиги.

Фуқаролар ва аҳоли бепул дастур (http://onelink.to/yjc3nj) иловаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг