АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 100 мингдан ошди

0
1493
Фото: Josh Smith and Sangmi Cha /SEOUL /Reuters

АҚШда янги турдаги коронавирусни юқтирганлар сони 100 мингдан ошди. Ушбу рақам расмий маълумотларга асосланган COVID-19 билан боғлиқ вазиятни етакчи кузатувчи Жон Хопкинс университетига тегишли.

Статистикага кўра, ҳозирда АҚШда янги коронавирус билан инфекциянинг 100 717 ҳолати қайд этилган. Инфекциядан 1478 киши вафот этди. Ўлганларнинг аксарияти Американинг Нью-Йорк шаҳрига тўғри келади.

Аввалроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенс Нью-Йоркни янги турдаги коронавирус тарқалиш марказларидан бири деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, юқтириш ҳолатларининг ярмидан кўпи ушбу шаҳар ва унинг атрофларида бўлган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг