Италияда коронавирус тарқалишидан бир кунда 919 киши вафот этди. Бу Италияда 21 февралда вирус қайд этилганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Қурбонларнинг умумий сони 9,134 нафарга етди. Яна 3,732 киши оғир аҳволда қолмоқда, дея хабар беради Фуқаро муҳофазаси агентлиги жума куни.
Вирусни юқтириб олганлар бир кунда 80,539 дан 86,498 нафарга етди. Касалланганлар сони бўйича Италия Хитойни ортда қолдирди. Ҳозиргача беморларнинг 10,950 нафари батамом касалликдан фориғ бўлган.
Мамлакатдаги вируснинг авж олган ҳудуди Ломбардияда ҳам ўлим ҳолатлари бир кун аввалгига нисбатан кескин кўпайган. Бу ерда жами 37,298 киши коронавирусни юқтириб олган ва уларнинг 5,402 нафари вафот этган.