Нобел Тинчлик мукофоти, ИШИДнинг ваҳшийлиги ҳақида гапирган Надя Мурадга берилди

0
1734

Нобел Тинчлик мукофотининг ғолиблари эълон қилинди. Улар жинсий зўравонлик билан уруш қуроли ва қуролли можаро сифатида курашган Денис Муквеге  ва Надя Мурад бўлди-дея хабар беради islam-today. 

Денис Муквеге- Конголик гинеколок, тўдалар томонидан зўрлаш қурбонлари бўлган аёлларга ёрдам беришга ихтисослашган шифохона асосчиси сифатида танилган. 

63 ёшли шифокор, хусусан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мукофоти ғолиби ва Сахаров мукофоти лауреати, гинекологик шикастланишга қарши даволаниш бўйича энг йирик замонавий мутахассис сифатида тан олинган. Ҳарбий зиддиятларда у минглаб аёлларга ёрдам кўрсатган. 

Надя Мурад 25 ёшли Ироқлик инсон ҳуқуқлари фаоли ҳамда БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятлар бўйича бошқармаси ходими. Шунингдек, Сахаров мукофоти совриндори. 

У Ироқдаги ИШИД жангарилари томонидан қулликда уч ой давомида дош беришга мажбур бўлганидан кейин шуҳрат қозонди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг