Европа Иттифоқи мамлакатлари 10 кун ичида коронавирусга қарши эмлашни бошлашади

0
857
Фото:AFP

Европа Иттифоқига кирувчи мамлакатлар ўн кун ичида коронавирусга қарши эмлашни бошлашади. Ҳозиргача АҚШ ва Буюк Британия ўз аҳолисини оммавий эмлашни бошлаганди. Британияда бир ҳафтада 140 мингдан ортиқ одам вакцинани қабул қилиб бўлган.

Европа Иттифоқи комиссияси раҳбари Урсула вон дер Лейеннинг айтишича, 27 декабрда Германияда CОVID-19 га қарши ваксинация бошланади.

«Агар ваксинани рўйхатдан ўтказиш режалаштирилганидек бўлса,  Германияда эмлашни 27 декабрда бошлаймиз» деди Соғлиқни сақлаш вазири Енс Спан 17 декабрь куни.

Германия канслери Ангела Меркелнинг таъкидлашича, Германия вакцинация жараёни бошланишини сабрсизлик билан кутмоқда. Чунки, ҳозирда бу мамлакатда вирус авж олиб, 16 декабрда у билан боғлиқ 952 киши CОVID-19 қурбонига айланди. Бу коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолларининг кунлик энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.

«Агар ҳозирда қанча одам коронавирусдан ўлаётганига эътибор берсак,  вакцинация қанча одамни қутқариши мумкинлигини англаб етамиз” дейди Меркел.

Расмийларнинг айтишича, Европа Иттифоқида 23 декабрда Pfizer компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцинага лицензия берилиши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг