Коронавирус ҳақидаги сўнгги маълумотлар билан танишинг

0
1689
Фото: REUTERS/Eduardo Munoz

Reuters маълумотларига кўра, ҳозиргача дунё миқёсида 3,52 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинган ва 246 910 киши вафот этган.

Европа

Соғлиқни сақлаш вазири Матт Ханкокнинг сўзларига кўра, Буюк Британияда ўтган бир кун ичида CОVID-19 қурбонлари сони 288 нафарга кўпайди ва вафот этганларнинг умумий сони 28734 тани ташкил қилмоқда.

Душанба куни Франсияда коронавирус сабаб ўлганлар 25 мингдан ошди. Бундан олдин дунёнинг тўрт мамлакатида-АҚШ, Италия, Буюк Британия ва Испанияда ҳам вирус қурбонлари сони 25 минглик чизиқдан ўтганди.

Дунёнинг етакчи мамлакатлари коронавирус пандемиясига қарши кураш учун 8 миллиард доллар ажратишни ваъда қилди, деди Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Лейен.

Франция Бош вазири Эдуард Филиппнинг таъкидлашича, агар мамлакатда 11 майдан бошлаб карантин қоидаларининг аста-секин юмшатилиши коронавирусга чалинганларнинг кўпайишига олиб келмаса, диний муассасалар фаолиятига май ойининг охиригача рухсат берилиши мумкин

Германияда коронавируснинг ҳозирги кўпайиш даражаси ўртача 0,74 фоиз деб баҳоланмоқда, дейди соғлиқни сақлаш вазири.

Сўнгги 24 соат ичида Россияда коронавирусга чалинганларнинг сони 10581 кишига кўпайди.

Америка

АҚШда коронавирусни юқтириб олганлар кўпайиши ва кунлик қурбонлар сонининг ортиши 1 июнга қадар давом этиши кутилмоқда, дея хабар беради New York Times душанба куни.

Коронавирус инқирози сабаб АҚШдаги гўшт фабрикалари ёпилиши ва ишлаб чиқариш ҳажми секинлашишда давом этади. Бу эса АҚШда озиқ-овқат таъминотида кўпроқ узилишлар бўлиши мумкинлигини англатади, дейди Tyson Foods Inc компанияси.

Душанба куни Бразилияда 4,075 кишига коронавирус ташхиси қўйилди ва 263 киши вафот этди.

Осиё

4 май куни Бангладешда коронавирусга чалинганлар сони 10 000 дан ошди.

Душанба куни Малайзияда одамлар ҳаракатига ва тадбиркорлик фаолиятига қўйилган чекловлар юмшатилди. Минглаб одамлар 6 ҳафталик карантиндан сўнг кўчага чиқишди.

Яқин Шарқ ва Африка

Яқин Шарқдаги коронавирус энг кўп тарқалган давлатлардан бири бўлган Эронда вафот этганлар сўнгги 24 соат ичида 74 кишига кўпайиб, уларнинг умумий сони 6 277 кишиҳа етди.

Душанба куни Сомалида коронавирус билан курашда керакли бўлган тиббиёт маҳсулотларини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради. Бортдаги олти киши вафот этди.

Исроил карантинни енгиллаштирди. Бош вазир Беньямин Нетаньяху шу пайтгача мамлакатда вирус тарқалишини олдини олишда муваффақият қозонилганини таъкидлади.

Туркия 11 майдан бошлаб чекловларни юмшатишни бошлайди, деди Президент Таййип Эрдоған. Унга кўра, еттита вилоятда шаҳарлараро қатновга қўйилган чекловлар олиб ташланади ва қариялар ҳамда ёшларга нисбатан жорий этилган комендантлик соати бекор қилинади.

Сурия президенти Башар Асад агар коронавирус авж олса, мамлакат «ҳақиқий фалокат»га дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг