Таъқиқларга қарамай Россия Токио олимпиадасида ўз байроғи остида қатнашмоқчи

0
2391
Фото: Россия Олимпия қўмитаси (РОҚ) президенти Станислав Поздняков сешанба куни Москвадаги матбуот анжумани пайтида. (AFP)

Шу ойнинг бошида россиялик спортчилар допинг учун халқаро мусобақалардан тўрт йилга четлатилган эди. Ушбу таъқиққа кўра, Россия спортчилари келгуси йил Олимпиада ва 2022 йилги Пекинда бўладиган қишки Олимпиада ўйинларида қатнашишлари мумкин. Аммо улар Россия номидан эмас, балки нейтрал сифатида иштирок эта оладилар.

Лекин, Россия Олимпия қўмитаси мамлакат атлетларининг 2020 йилги Токио Олимпия ўйинларида ўз давлатлари байроғи остида қатнашишига умид қилмоқда.

24 декабрда Россия Олимпия қўмитаси президенти Станислав Поздняков журналистларга: «Россия Олимпия қўмитаси Олимпия ҳаракатининг қонуний аъзоси. Шу боис биз спортчиларимизнинг Токио Олимпиадасида Россия байроғи остида қатнашиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз», деди.

10 декабрь куни Бутунжаҳон Антидопинг Агентлиги Россияни келгуси тўрт йил давомида йирик халқаро мусобақалардан, жумладан 2020 йилги Токио Олимпиадаси ва Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионатидан иштирок этишини таъқиқлаб қўйди.

Бутунжаҳон Антидопинг Агентлиги Москвани шу йил бошида текширувчиларга берилган допинг-синов лабораторияси маълумотларини қалбакилаштиришда айблади.

Россия бу таъқиққа қарши чиқишини айтди. Мамлакат президенти Владимир Путин эса ушбу ҳолатни сиёсий сабабларга кўра эканлигини таъкидлаб, Агентликнинг қарорини танқид қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг