Чилида коронавирусни аниқлаш учун жуда арзон ва тезкор тест синови яратилди (видео)

0
1971
Фото: www.aljazeera.com

CОVID-19 аломатларидан бири ҳид билиш қобилиятини йўқотишдир. Вирусни юқтириб олган одамларда касаллик аломатлари сезилмаслиги мумкин. Аммо, улар ҳидларни фарқлай олмай қолишлари коронавируснинг белгиларидан бири ҳисобланади.

Чилилик олимлар бу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда коронавирусга чалинган беморларни аниқашда ёрдам берадиган жуда арзон ҳамда тезкор тест тизимини яратдилар. Пойтахт Сантягодаги университетда CОVID-19 ни одамнинг ҳид билиш қобилиятини текшириш орқали аниқлайдиган тест тўплами ишлаб чиқилди.

“Коронавирус аломатлари яширин кечган беморларнинг кўпчилиги фақатгина анозмияни (ҳид билиш қобилиятини йўқотиш) бошдан кечирганлар. Уларни йўтал ҳам, иситма ҳам безовта қилмаган” дейди Чили католик университети тадқиқотчиси Эдуардо Агосин.

Ушбу тест тизимида текширилаётган одам олтита бир-бирига жуда ўхшаш ҳидни ҳидлайди. Агар у фақат учтагина ҳидни фарқлай олса, демак у касалликка чалинган бўлади. Албатта, иситмаси кўтарилган ёки ҳид билиш қобилиятини йўқотган барчада ҳам коронавирус бўлмаслиги мумкин. Аммо, бу тест тизими вирус белгилари юзага чиқмаётган ва касалликни тарқатиб юрган беморларни аниқлашда қўл келади.

Бу текширувдан ўтиш атиги 30 сент туради. Бу эса катта хажмда тест тизими ўтказилиши керак бўлган давлатлар учун ажойиб вариантдир. Касаллик кенг миқёсда тарқалганлиги эҳтимоли бор мамлакатлар аллақачон ушбу тест тизимига қизиқиш билдирмоқдалар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг