Коронавирус ЕОИИга келди. Қани бирлашиш?

0
1633
Фото: elgezit.kg

Асосан иши, Россия оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатиладиган соҳта (фейк) ахборот ва ташвиқотни аниқлашга қаратилган, Европа ташқи ҳаракат хизматининг East Stratcom махсус бўлинмаси, 2020 йил 20 мартдан 27 мартгача бўлган даврни ўз ичига олган навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Шу вақт ичида East Stratcom коронавирус пандемияси атрофида Кремль тарафдорлари бўлган оммавий ахборот воситаларида 150 дан ортиқ нотўғри маълумотни (дезинформация) қайд этди. Хусусан, Россия ОАВ томонидан, Европа Иттифоқи пандемия билан курашолмаётганлиги ва “ана-мана деганда қулаб кетиш арафасида” ёки деярли қулаб бўлди, чунки кўплаб давлатлари ўз чегараларини ёпиб қўйдилар, бу эса Европа Иттифоқи тамойилларига зиддир, деган мазмундаги тезислар тарғиб қилинган. Гўёки, «Россия Италияга ёрдам бермоқда-ю, лекин ЕИ мамлакатлари ёрдам кўрсатмаяпти», ЕИ «худбинлик билан, ўз қадриятларига хиёнат қилмоқда». Анаъансига кўра, кўп миқдордаги нотўғри ахборот Украинага бағишланган. Асосан, турли телеканаллардаги рус ток-шоуларида тўғридан-тўғри ва билвосита, гўёки Украина пандемия фонида НАТО ва «европалик иттифоқчилар томонидан тақдир ҳукмига ташлаб қўйилган» амалга ошмаган давлатга (failed state) айлангани ҳақида таъкидланади. Шу билан бирга, Россиянинг ўзида пандемияни муваффақиятли бошқарилаётгани ҳақида айтилади.

Бу каби ахборот “ҳазиллари”га унчалик эътибор қаратиб ўтиришга ҳам хожат йўқ эди. Охир оқибат, дунё анчадан бери ахборот урушлари ва оҳирги йилларда эса очиқдан-очиқ соҳта ахборотлар даврида яшаб келмоқда. Танқидий фикрлайдиган одамлар турли хил, шу жумладан рус тилида бўлмаган манбалардан маълумот олишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳудди русларникидай, ғарбликларнинг ташвиқоти «қурбонлари»га айланиб қолганларни бирон нарсага ишонтиришни имконияти йўқ ва буни кераги ҳам йўқ.

Аммо баъзи ғайратли оммавий ахборот воситаларининг Европа Иттифоқининг “қулаши” ҳақидаги маълумотлари, нисбатан аниқ вазифаларни бажараётганлигидан дарак беради. Биринчиси, жамоалашган Ғарб нақадар «чириб кетганини» ва ЕИ лойиҳаси синовдан ўтолмаганлигини ва энг кичик қийинчиликларга дуч келганидаёқ ларзага келганлигини кўрсатиш. Иккинчиси, таҳминларга кўра, ЕОИИ ичидаги муаммоларга эътибор қаратишдан чалғитишдир. Тўғрироғи, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ҳозирги инқироздаги роли ва унинг иттифоққа аъзо мамлакатлар иқтисодиёти учун оқибатлари тўғрисидаги муаммолар (назарда тутилмоқда). Афсуски, унинг, бу ердаги роли умуман кўринмаяпти.

Шубҳасиза, COVID-19 пандемияси Европа Иттифоқи учун интеграцион бирлашма сифатида жиддий синов бўлди. Европа Иттифоқи ичида сепаратистик кайфият кучайиши ҳам истисно эмас. Аммо, эҳтимол, инқироз бифуркация нуқтаси бўлиб, ва балки лойиҳа янги ҳаётига ҳам эга бўлар. Ҳар ҳолда, Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари пандемия даври бошланганидан кейин ЕИ учун «Маршалл режаси»ни муҳокама қилиш учун видеоконференцияни бошлашди.

Бироқ, ЕОИИ ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳозир иттифоққа аъзо барча давлатлар қатъий карантин чоралари жорий этилиши туфайли мажбурий тарзда иқтисодиёти тўхтаб қолишини бошидан кечирмоқдалар. Карантинни чиқишида эса ҳаммани иқтисодий инқироз кутиб турибди. Бунга эса, бирлашмалар тарихида, шунингдек, ЕОИИга аъзо давлатларнинг мустақиллиги тарихида ҳеч қачон тенг келадигани бўлмаган. Ўз навбатида, ЕОИИнинг ташабусскорлари ва нисбатан бойлари саналган Россия ва Қозоғистон, уларни бу инқироздан «олиб чиқади» деган умидлар, хусусан иттифоқ аъзолари учун катта эмас. Мажбурий карантин чекловлари билан боғлиқ харажатлардан ташқари, Россия ва Қозоғистон нефть нархларининг пасайиши туфайли ўз иқтисодиётларига қарата урилаётган оғир зарбаларни қабул қилиб олишини, мутаҳассислар ҳали бу оҳиргиси эмас, деб ҳисоблашмоқда. Шундай экан, Кремль ҳам, Оқўрда ҳам ўз бюджетида сезиларли даражадаги тақчилликни қабул қилиб олиш хавфи мавжуд. Табиийки, нафақат йирик моддий таъминот бозори, балки меҳнат бозори ҳисобланган ўша Россияга, минглаб, ўн минг ва юз минглаб муҳожир-гастарбайтерлар, жумладан Қирғизистондан ҳам боришга интилиб келган бир пайтда, ЕОИИ мамлакатларига ўз таъсирини кўрсатади. Ҳозирги юз бераётган вазиятдан кўриниб турибдики, Россиянинг меҳнат ресурсларига бўлган талаби сезиларли даражада камайиши аниқ. Бу шуни англатадики, пул ўтказмалари камайиб кетади, кўплаб муҳожирлар ўз ватанларига қайтиб келиб, ишсизлар қаторига қўшилишларига мажбур бўладилар.

Ҳозирча ЕОИИ интеграцион бирлашма сифатида, келажакда пандемиядан кейинги, инқирозга қарши ҳамкорликда чоралар-тадбирларни кўриш ва ҳаракатларни амалга ошириш масаласини муҳокама қилиш бўйича ҳеч қандай ташаббус кўрсатмади. Аксинча, бундан олдин эришилган шартномавий мажбуриятларнинг бекор қилиниши, ЕОИИ ичида одатий ҳолатга айланаётганлигини, буни Қозоғистоннинг ўзи яққол кўрсатиб турибди. Ҳамма ўз муаммолари билан банд ва ЕОИИ ичида карантин чекловлари олиб ташланганидан кейин, у қандайдир бошқача бўлади, деб ишониш учун асосни ўзи йўқ. Яъни, катта эҳтимол билан таҳмин қилиш мумкинки, ҳар бир мамлакат пандемия ва иқтисодий инқироздан мустақил равишда чиқиб кетиши мумкин. Худди шу Россия, кўп эҳтимол билан, ўз иттифоқчиларига амалий жиҳатдан бирор бир ёрдам бера олмайди. Евросиё Тараққиёт Банкидаги ЕОИИнинг коллектив молиявий ресурслари эса, ўз имкониятлари жиҳатидан жуда ҳам чекланган.

Умуман олганда, ҳозирча, Окужава қўшиғида бўлгани каби, ўхшамаяпти. ЕОИИ ичида ҳеч ким «ёлғизликда йўқолиб қолмаслик» учун ўзаро «қўлни-қўлга» беришга шошилмаяпти.

Сере Чалканова —  Elgezit.kg учун махсус тайёрлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг