ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими раҳбари ҳибсга олинди

0
1453
Фото: AFP

Шанба куни берилган расмий хабарларга кўра, ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими раҳбари ва яна 19 нафар экстремист ҳибсга олинди.

Афғонистон Миллий Хавфсизлик Департаменти ўз баёнотида Аслам Фаруқий (у Абдуллоҳ Оракзай номи билан ҳам танилган) ва бошқа жангарилар мураккаб операция пайтида ҳибсга олингани ҳақида маълум қилган.

Ўз исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган Департамент ходимининг айтишича, Фаруқий ўтган ой ИШИД томонидан Кобулдаги Сикх ибодатхонасига уюштирилган ҳужумга бошчилик қилган. Ушбу ҳужум оқибатида камида 25 киши ўлдирилганди.

Хуросондаги «Исломий давлат» номи билан танилган ИШИД бўлими 2015 йилдан бери Афғонистондаги кўплаб даҳшатли портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олиб келади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг