Тожикистонда хайрия ёрдами учун ҳисоблар очилди, улардан маблағлар санитария ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш ва республика аҳолиси соғлиғини сақлаш учун сарфланади. Бу ҳақда 3 апрель куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Миллий валютада, АҚШ долларида ва Россия рублидаги хайрия ҳисоб-варақлари Молия вазирлиги ва Ғазначиликнинг Марказий Ғазначилик Бош бошқармасида очилди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки илгари Тожикистонда республикада коронавирус инфекциясига фавқулодда чоралар доирасида 11,3 миллион доллар миқдоридаги грантни маъқуллаган эди.