Деҳлида ҳаво ифлосланишини камайтириш учун автомобиллар ҳаракати вақтинчалик чекланади

0
2104
Манба: The Financial Express

Жума куни Ҳиндистон расмийлари пойтахт Деҳлида икки ҳафта давомида хусусий машиналар ҳаракатини чеклаш режасини эълон қилди. Яқинда бўлиб ўтган йирик Ҳинд фестивалидаги мушакбозликлар сабаб бу ҳудуд  заҳарли тутун ва чанг билан қопланган.

Янги Деҳлида бензин ва дизел ёқилғисида ишлайдиган автоуловларга фақат 4 ноябрдан 15 ноябргача кунора ҳаракатланишга рухсат берилади,  деди Деҳли штати бош вазири Арвинд Кежривал. Унинг айтишича, 2016 йилда шунга ўхшаш чекловлар ҳаво ифлосланишини 13 фоизгача камайтирган.

Кежривал, шунингдек,  йўлларни механик тозалаш,  дарахтлар экиш ва шаҳардаги 12 та гавжум жойда ифлосланишни назорат қилишни режалаштираётганини эълон қилди. Штат ҳукумати аҳолига ҳаводаги чангнинг камида 95 фоизини филтрлайдиган ниқобларни сотади.

Расмийлар шаҳар аҳолисини 27 октябрь куни Дивали фестивали пайтида мушаклардан фойдаланмасликка чақирди. Чунки, улар сабаб ҳавода тутун тўпланиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтган йилги маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг 10 та шаҳри дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатидан жой олган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг