Конгрессга эътибор бермай, Трамп Саудия Арабистони, БААга 8 миллиард долларлик қурол савдосини ўрнатди

0
1265

АҚШ президенти Дональд Трамп, Эрон билан кескин вазиятлар туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилганидан сўнг, жума куни Конгресснинг Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Иорданияга 8 миллиард доллардан зиёд маблағга қурол савдосини тўхтатишга қарши эътирозларини бекор қилди. Бу хақда Reuters  хабар қилмоқда.

Трамп админстрацияси Конгресс қўмиталарига Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Иорданиядан 22 та ҳарбий савдосини давом эттириши маълум қилди ва Конгресснинг йирик қурол савдосини қайта кўриб чиқишни тақиқловчи узоқ муддатли прецедентни четлаб ўтиб, қонун чиқарувчиларни ғазаблантиришга сабаб бўлди.

Бир неча ой давомида Конгресс аъзолари Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига ҳарбий ускуналар савдосини тўхтатиб қўйишган эди. Бунга сабаб, Яманга ҳаво ҳужумлари кампанияси оқибатида кўплаб тинч аҳолининг қурбон бўлиши бўлса, шунингдек, Туркиядаги Саудия Арабистони консуллигида саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши каби инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқдир.

Ушбу ҳафтанинг бошида қонунчилар ва Конгресс ёрдамчилари , Конгресснинг Саудия Арабистонига бомба савдоси, шу жумладан қурол-аслаҳа сотилишини тўхтатиб қўйиши Трампни таажублантиргалиги, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш орқали, қуролни назорат қилиш қонунини айланиб ўтиш учун йўл излаётганлиги хақида огоҳлантиришган эди.

«Президент Трамп бундай шаклда қонунни айланиб ўтишдан Конгресс маъқулламаслигини билиб туриб фойдаланмоқда … Яман устига ташлаш учун саудларга бомба сотиш учун янги «фавқулодда» сабаб йўқ ва бу фақат у ерда гуманитар инқирозни сақлаб қолиш учун ёрдам беради», деди сенатор Крис Мерфи.

Демократлардан бўлган сенатор Мерфи, чоршанба куни Твиттер-да Трамп савдо йўлини тозалаш учун қуролларни экспорт қилишни назорат қилиш Қонунини айланиб ўтиш масаласини кўриб чиқаётганлиги хақида маълум қилди.

Трампнинг бир неча Республикачи-партиядошлари ҳамда Демократлар бундай режадан хавотирланиб, унга эътироз билдиришди ва бундай тарзда «ушлаб туриш» жараёни орқали эришилган ютуқлар, Конгресснинг нафақат Трампни, балки келажакдаги президентларнинг ҳам ўзлари истаганича қуролларни сотишини текшириш имкониятидан маҳрум қилиши мумкинлиги хақида баёнот беришди.

Вакиллар палатаси ташқи ишлар бўйича қўмита вакили Майк МакКол, оқ уй админстрациясининг бундай хатти-ҳаракатлари «муваффақиятсиз» бўлгани ва келажакда Оқ Уйнинг Конгресс билан алоқаларига путур етказиши мумкинлигини хақида маълум қилди.

«Мен админстрацияни қурол савдоси учун аввалдан ўрнатилган ва тизимли текшириш жараёнидан фойдаланишни афзал кўрардим», – деди МакКол.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео, Яқин Шарқдаги АҚШ шериклари Эронни ушлаб туриш мақсадида шартнома тузиш учун зарур бўлганини ва Конгрессни айланиб ўтиш қарори «бир марталик воқеа» бўлишини айтган.

Бу минтақа бўйича сиёсат олиб бориш ёки Оқ Уй билан Капитолия тепалиги ўртасидаги ҳокимиятни ўзаро ажратиб олиш билан боғлиқ Конгресс ва Трамп тўқнашуви биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Вакиллар палатаси ва Сенат, шу йил бошида Ямандаги кампания учун АҚШ ҳарбий ёрдамини тўхтатишга овоз берган, бироқ Трамп қарорга вето қўйган эди.

САНОТНИНГ ҲАҚИҚИЙ ҲИМОЯСИ Конгрессга юборилган ҳужжатларда, Помпео томонидан санаб ўтилган мамлакатларга тақдим этиладиган кенг турдаги маҳсулот ва хизматларда кўринади.

Улар, юқори аниқликдаги Raytheon (PGM) ўқ-дориларини ҳамда Raytheon ва Lockheed Martin Corp. Компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган Boeing Co F-15 самолётларини қўллаб-қувватлаш ва танкларга қарши қўлланиладиган Javelin ракетасини ўз ичига олади.

Бундан фойда оладиган бошқа компаниялар қаторига- General Electric ширкати ҳам кирган бўлиб, бугунги кунда унга Бирлашган Араб Амирликларида фойдаланиладиган F-16 қирувчи самолётларида ишлатиладиган двигателлар ҳамда Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликларига сотиш учун французларнинг Thales компанияси Америка бўлинмасига руҳсат берилган, Paveway IV русумли юқори аниқликдаги бомбалари ҳам киритилган.

Бу, шунингдек, BAE Systems Plc ва европликларнинг Airbus компанияси учун яхши қувончли хабар бўлиши мумкин. Бу эса, Саудия Арабистонига сотилган Европанинг Eurofighter ваTornado қирувчиларига, шунингдек, Boeing томонидан ишлаб чиқарилган Ғ-15 қирувчиларига Paveway лазерли бошқарувли бомбани ўрнатиш учун йўл очиб беради.

«Мен ҳайратга тушдим, аммо Трамп маъмурияти бизнинг узоқ муддатли миллий хавфсизлик манфаатларимиз устуворлигини ёки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қодир эмаслигини кўрсатиб, бунинг ўрнига Саудия Арабистони каби авторитар давлатларга ёрдам бераётганлиги мени ҳайрон қолдираётгани йўқ», деди сенатор Боб Менендес ўз баёнотида.

Сенатнинг ташқи алоқалар бўйича қўмитасида демократлар вакили бўлган Менендес, ушбу акция билан курашишга ваъда берди ва Конгресс томонидан қурол савдосини ўрганишни давом эттириш йўллари ҳақида демократлар ва Трампнинг партиядошлари бўлган республикачилар билан ҳам музокаралар олиб бораётгани хақида айтди.

Халқаро алоқалар қўмитаси раиси, республикачи сенатор Жим Риш, админстрациянинг олдинга силжиш борасидаги расмий хабарномасини олгани ҳақида маълум қилди.

Риш ўз баёнотида шундай деди: «Мен ушбу ҳаракатнинг ҳуқуқий асосларини ва у билан боғлиқ оқибатларни кўриб чиқаман ва таҳлил қиламан».

Фавқулодда баёнотни асослаб берган меморандумда Помпео Эроннинг ҳаракатлари ҳақида гапирди. «Эроннинг ёмон ниятдаги фаолияти Яқин Шарқдаги барқарорлик ва мамлакатдаги ва чет элда хавфсизликни таъминлаш учун асосий таҳдиддир», деб ёзади у ва Теҳрондан «бир қатор хавотирли ва эскалацион кўрсатмалар ва огоҳлантиришлар»ни келтириб ўтди.

Трамп ажминстрацияси ҳам, шунингдек, Яқин Шарққа 1500 қўшимча қўшин юборгани ҳақида эълон қилиб, буни Эронга қарши мудофаа кучини кучайтириш дея тавсифлади ва уни потенциал равишдаги ҳужум таҳдид деб ҳисоблади.

Иккала томон Конгресс аъзолари Трампнинг Эронга қарши уруш олиб бораётганидан хавотирда. Давлат котибининг сиёсий-ҳарбий масалалар бўйича ёрдамчиси Кларк Купер, админстрация ҳамкорларнинг муҳим эҳтиёжларига муносабат билидириши хақида гапирди.

«Бу уруш эмас, балки жиловлашдир», деди у Reuters ахборот агентлигига берган интервюсида.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг